Карантин! Олтиариқда 1500 долларлик хўрозларни ўғирлаб кетишди

Карантин! Олтиариқда 1500 долларлик хўрозларни ўғирлаб кетишди

Олтиариқ тумани. 2020 йил 24 февраль куни Кўмирчи маҳалласида яшовчи Я.У. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, товуқхонасидан жами нархи 1 500 АҚШ долларлик 3 дона хўрозларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганини билдирган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг "ANIQ.UZ"га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида юқоридаги жиноятни И.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!