Карантин: Нидерландия бош вазири онасининг дафн маросимига бормади

Карантин: Нидерландия бош вазири онасининг дафн маросимига бормади

Нидерландия бош вазири Марк Рутте мамлакатдаги карантин чекловлари сабаб онасининг сўнгги кунларида ёнида бўлолмади, дея хабар беради The Guardian нашрига таяниб “xabardor.uz”.

Рутте ҳақидаги янгиликлар Британия бош вазири Борис Жонсон ота-онасининг уйига бориш учун мамлакатдаги саёҳат чекловларини бузганлиги тўғрисидаги сиёсий тортишувлар жараёнида пайдо бўлди.

Қайд этилишича, бош вазир 25 май куни 96 ёшли онаси Миеке Рутте-Диллингнинг 13 май куни Гаагадаги уйида вафот этганини маълум қилган.

“Бош вазир барча кўрсатмаларга бўйсунди”, деди Руттенинг вакили АFPга берган интервьюсида.

Руттенинг онаси яшайдиган уйда коронавирус авж олганига қарамай, у CОVID-19 дан вафот этмаган, дея хабар беради Нидерландия оммавий ахборот воситалари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!