Карантин! Нега давлатга қарашли боғчалар кечроқ очиляпти?

Карантин! Нега давлатга қарашли боғчалар кечроқ очиляпти?

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Дилфрўз Икромова "Нега давлатга қарашли мактабгача таълим муассасалари кечроқ очиляпти?" деган саволга жавоб қайтарди.

"Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсат берилади.  

Ҳозирда Мактабгача таълим вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, ЖССТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан МТТлар фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилмоқда.
 
Айни дамда МТТлар фаолияти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча шароитларни яратиш, жумладан, тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш учун озиқ-овқатлар, ҳимоя воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш ва дезинфекция қилиш ишлари, шунингдек, МТТ ходимларини меҳнат таътилидан чақириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Зарур хавфсизлик чораларини таъминлаб берувчи хусусий МТТлари  2020 йил 15 июндан фаолиятини бошлаши мумкин.

Мактабгача таълим вазирлиги барча ҳолатларни инобатга олиб, давлат МТТлари фаолиятини хавфсиз ва сифатли ташки этишга қаратилган дастур асосида 15 июндан 1 июлгача йўлга қўяди. Шу боис вазиятни тўғри баҳолашингизни сўраймиз", — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!