Карантин: МИБ қарздор фуқаронинг мол-мулкини мусодара қиладими?

Карантин: МИБ қарздор фуқаронинг мол-мулкини мусодара қиладими?

Айни дақиқаларда АОКА штабида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингда энг муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Карантин даврида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими? Ёки қай тартибда амага оширилади?

❗️Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўлланишини ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилишини КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ тавсия этилмоқда.

Яъни:

➖ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;

➖ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

➖қарздорни кўчириб чиқариш;

➖ундирувчини кўчириб киритиш;

➖ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;

➖иморат (қурилма) ни бузиб ташлаш;

➖болани олиб бериш ва топшириш.

? Давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкинлиги тушунтирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!