Карантин! Жиззахлик эркак ўғлининг шарафига зиёфат уюштирди

Карантин! Жиззахлик эркак ўғлининг шарафига зиёфат уюштирди

Жиззах вилояти Арнасой тумани «Чўлқувар» қишлоғида яшовчи 1967 йилда туғилган Х.Қ. ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғли М.Қ. шарафига 3 апрель куни уйида ўғлининг 24 нафар синфдошларини йиғиб, маросим ўтказган.

Ички ишлар вазирлигидан хабар беришларича, ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Х.Қ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан  жавобгарликка тортилган.

Аввалроқ Гулистонда карантин вақти бемақсад велосипед учиб юрган фуқаро ҳам жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!