Карантин! Исроилда мактаб ва боғчалар яна ёпилди

Карантин! Исроилда мактаб ва боғчалар яна ёпилди

Исроил ҳукумати CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун 17 сентябрдан мактабларда дарсларни тўхтатишга қарор қилди, деб ёзади ТAСС Бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг идорасига таяниб.

Белгиланганидек, болалар боғчалари ҳам тўхтатилади.

Ўтган кун давомида Исроилда 5 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланди, CОVID-19га чалинганларнинг умумий сони 170 мингга яқинлашди.

13 сентябрда Исроил Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда уч ҳафта муддатга қатъий карантинни қайта тиклашни маъқуллади. 18 сентябрдан бошлаб фуқароларга яна 500 метрдан узоқроқ масофада узрли сабабларсиз чиқиб кетиш тақиқланади, шунингдек, биноларда 10 кишидан кўпроқ ва кўчада 20 дан ортиқ киши бўлган йиғилишлар тақиқланади. Давлат сектори ташкилотларида ишчиларнинг ярмидан кўпи ишламайди ва хусусий сектор корхоналарига ташриф буюрувчиларни қабул қилиш тақиқланади.

Исроил дунёдаги "умумий карантинни қайта киритган" биринчи мамлакат бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!