Карантин! Ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумот тарқатилгани маълум бўлди

Карантин! Ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумот тарқатилгани маълум бўлди

Жорий йилнинг 6 апрель куни ижтимоий тармоқларда “ЙПХ ходими “ЎзбекИнвест“ суғурта компанияси қоғозини мижозларга қалбаки бераётганини такидлади. Зажигалкада ёқса қоғоздаги ёзувлар ўчиб кетмоқда. Хайдовчининг автомобили жарима майдончасига йўл олди” ҳамда 7 апрель куни “Суғурталанувчи Музаффар Усмоновнинг видео мурожаати” сарлавҳали видео лавҳалар тарқатилди.

Видео лавҳа юзасидан олиб борилган суриштирув ишларига кўра, жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори У.Абдужалилов белгиланган тақсимот асосида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳрисабз ва Мустақиллик кўчалари чорраҳасига хизматга жалб этилган. Шу куни соат 17:15 лар атрофида “Кобальт” русумли 01 942 UDA давлат рақам белгили транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчининг ҳужжатларини ўрганиш жараёнида мажбурий суғурта полиси ҳақиқий эмаслиги юзасидан гумон қилган. Ҳайдовчи Д.П. ва унинг ёнида бўлган фуқаро М.У. ушбу ҳолатни уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа тарқатишган.

Ҳолат ўрганилганда, ўша куни ЙПХ инспектори суғурта полиси ҳақиқий эмаслиги юзасидан гумон қилгани, лекин ҳайдовчига нисбатан ҳеч қандай маъмурий баённома расмийлаштирмагани ва транспорт воситасини ҳам жарима майдончасига жойламагани маълум бўлди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!