Карантин ҳақидаги энг машҳур қўшиқлар маълум бўлди

Карантин ҳақидаги энг машҳур қўшиқлар маълум бўлди

Карантин ҳақидаги энг машҳур қўшиқлар номи маълум бўлди, деб хабар беради Yandex.Music хизмати.

Энг кўп тингланганлар қаторига Т-Killah томонидан ишланган «Гречка Мартини» ҳамда Тимур Родригеснинг “Карантинда” сингари треклари кирди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар томонидан кўп бора тингланган тароналар ичидан Ҳадн Дадн гуруҳининг "Биз бугун уйдамиз" деб номланган қўшиғи ҳам жой олди.

Февраль ойидан майгача бўлган даврда мусиқачилар вирус ва ўз-ўзини изоляция қилиш режимига бағишланган мингдан ортиқ қўшиқлар ёзганлиги аниқланди.

 

 

 

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!