Карантин: фуқаролар электр ва табиий газ учун тўловларни тўлаши керак

Карантин: фуқаролар электр ва табиий газ учун тўловларни тўлаши керак

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Баёнотдан парча:

❗️Мажбурий ижро бюроси фаолиятида фуқароларимизнинг бевосита иштироки билан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ҳаракатларни амалга оширишда хавфсизлик ва санитария-гигиения талабларига риоя этиш чоралари кўрилади.

❗️Мажбурий ижро бюроси ходимлари тўлов маданияти ва ижро интизомига риоя этувчи ва асосийси қарздор бўлмаган фуқароларни безовта қилмайди!

❗️Карантин жараёни фуқароларда фойдаланилган электр ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан, деган нотўғри фикрни уйғотмаслиги лозим!

❗️Истеъмолчиларимиз энди ўз хонадонларидан чиқмаган ҳолда, коммунал хизматлар учун тўловларни электрон тарзда “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари орқали тўлаб боришлари мумкин.

❗️Бюронинг расмий “mib.uz” сайти орқали истеъмолчиларимиз энергия ресурслари ва қаттий маиший чиқиндилар бўйича мавжуд қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишлари ҳамда аниқланган қарздорликларни электрон-онлайн тарзда бартараф этишлари мумкин.

❗️Бюро органларида фуқароларни қабул қилиш масофадан туриб, онлайн тарзда амалга оширилиши жорий этилди.

❗️Бюро фаолиятига оид ҳар қандай масала юзасидан туну-кун фаолият кўрсатаётган “Call center” марказининг қисқа “1107” рақамли ишонч телефони қабул қилинмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!