Карантин даврида ходимга иш хақи тўланиши керакми ёки касаллик варақаси расмийлаштириладими?

Карантин даврида ходимга иш хақи тўланиши керакми ёки касаллик варақаси расмийлаштириладими?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева  иштирокида брифинг ўтказилмоқда. 

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда. 

Савол: Ходим ўзи касалланмаган, лекин бошқа оила аъзолари касалланганлар билан мулоқотда бўлган. Ходим уй карантинига жойлаштирилган. Карантин даври ходимга иш хақи тўланиши керакми ёки касаллик варақаси расмийлаштириладими?

Жавоб: Меҳнат кодексига кўра, агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология  органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади. Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (679 минг 330 сўм)нинг 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Юқоридаги карантин масаласида қабул қилинган Президент Фармонига кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!