Карантин даврида автомобилимни мажбурий техник кўрикдан ўтказмаганлик учун жарима ёзиладими?

Карантин даврида автомобилимни мажбурий техник кўрикдан ўтказмаганлик учун  жарима ёзиладими?

- 1 июлда автомобилимнинг мажбурий техник кўрикдан ўтиш муддати тугади. Ҳозирги шароитда техник кўрикдан ўтказмаганлик учун автомобилларга жарима ёзиладими?

АОКА штабига келиб тушган саволга ИИВ Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов жавоб берди.

- Мажбурий техник кўрикдан ўтиш муддати тугаган транспорт воситалари ҳайдовчилари транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказмаса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 2 қисмига асосан жаримага тортилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли, мажбурий техник кўрикдан ўтиш муддати ўтган транспорт воситалари ҳайдовчилари ўз транспорт воситаларини белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказишлари мумкин.

Карантин тадбирлари давом эттирилаётган «Қизил» тоифадаги ҳудудларга киритилган (айрим туман-шаҳар)лар бундан мустасно.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!