Карантин! Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган кафе фош қилинди

Карантин! Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган кафе фош қилинди

Бухоро шаҳрида карантин ҳолатида фаолият юритган ошхона аниқланди, деб хабар қилмоқда  Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 28 май куни кечаси Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Бухоро шаҳридаги кафелардан бири ишлаётгани аниқланган.

"Кафе иш юритувчиси Ҳ.А. карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, кафеда Қашқадарё вилояти, Касби туманида яшовчи фуқаролар Ғ.О., У.А., Д.Ҳ. ва М.М. ларнинг овқатланишлари учун шароит яратиб, улар билан биргаликда ўзи спиртли ичимлик ичиб, овқатланаётганлиги аниқланди", — дейилади хабарда.

Кафе иш юритувчиси ва мижозларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!