“Каптива”да 9 ёшли ўғли билан уйидан чиқиб кетган аёл қидирилмоқда

“Каптива”да 9 ёшли ўғли билан уйидан чиқиб кетган аёл қидирилмоқда

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида шу йил 17 октябрь куни Оромбахш кўчасида яшовчи Хуршид Абдуллаев ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 октябрь куни бирга яшовчи турмуш ўртоғи 31 ёшли Дилноза Абдуллаева бошқарувидаги давлат рақами 01 D 220 ZA бўлган “Каптива” русумли автомашинасида ўғли 9 ёшли Хумоюн Абдуллаев билан бирга уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган. Ҳозирда уларни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда-ким ушбу шахслар ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!