Капитолийга бостириб кирганларни қандай жазо кутмоқда?

Капитолийга бостириб кирганларни қандай жазо кутмоқда?

Яқинда Вашингтон полицияси томонидан намойишлар ва Капитолий биносига бостириб киришга алоқадор бўлган 736 кишининг рўйхатини эълон қилди.

Ушбу фуқаролар исён кўтариш ва бошқаларни тартибсизликларга даъват этиш, полициячиларга нисбатан зўравонлик, комендантлик соатига риоя этмаслик, полиция тўсиқларини бузиб ўтиш, хусусий ҳудудга бостириб кириш, рўйхатдан ўтказилмаган қуролга эгалик қилиш, хусусий мулкка зарар етказиш, ўғирлик ёки ўғирлик қилишга уриниш, ахлоқсиз ҳаракатлар, жамоатчилик жойида пешоб чиқариш ёки ёзилиш, одам ўғирлаш билан таҳдид қилиш ёки унинг соғлигига зарар етказиш каби жиноятларда айбланмоқда.

АҚШ қонунчилигига кўра, агар шахс полиция ходимига ҳужум қилишда айбланаётган бўлса, бу «полиция ходимига жиддий тан жароҳати етказишда катта хавф туғдирадиган зўравонлик ҳаракати» сифатида баҳоланади. Айбдор эса 10 йилгача қамалади ва 25 минг долларгача жарима тўлайди.

Рўйхатдагиларнинг 30 фоизини ана шундай жазо кутаётган экан.

Агар тартибсизликлар давомида жиддий тан жароҳатлари етказилса ёки моддий зарар 5000 доллардан ошса, бошқаларни оммавий тартибсизликларга билиб туриб чақирган ҳар бир шахсни ҳам 10 йилгача қамоқ ва 25 минг доллар жарима кутади.

Рўйхатдагиларнинг яна 30 фоизини ана шундай жазо кутаётган экан.

Хуллас, 60 фоиз намойишчи узоқ вақт панжара ортида ўтиради, катта миқдорда жарима тўлайди. Етмаганига, ушбу фуқароларнинг барчаси озодликка чиққанидан сўнг ҳам овоз бериш ҳуқуқидан умрбод маҳрум этилади.

Жаноб Трамп яратган "демократия мактаби"да ҳозирча мана шундай гаплар. Айтганча, АҚШ адлия вазирлиги Оқ уйнинг ушбу раҳбарига нисбатан фуқароларни Капитолийни босиб олишга ундаш бўйича айблов эълон қилиш режалаштирилмаётганлиги ҳақида баёнот берган.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!