Кападокия — Туркиянинг эртакмонанд манзараси

Кападокия — Туркиянинг эртакмонанд манзараси

Мовий осмон узра кўтарилаётган қуёш ва эртаклардагидек манзара қўйнида уйғонишингизни бир тасаввур қилинг. Атроф осмонга секинлик билан кўтарилаётган ҳаво шарлари билан тўла.

Бу манзаралар Кападокияга ташриф буюрувчиларнинг биринчи кўрадиган диққатга сазовор жойлари. Шу билан бирга, бу сиз гўзал отлар мамлакати бўлмиш Кападокияда сизни кутаётган гўзаллик ва саргузаштларнинг бошланишидир!

Табиат ва одамлар томонидан ўйилган қизиқарли сайёрага ўхшаш Кападокия ўзининг ноёб геологик хусусиятлари ва тарихий қатламлари билан меҳмонларни лол қолдиради. Кападокия Эржиес, Ҳасандаг ва Гуллудаг каби кўплаб вулқон тоғларидан отилган лава ва куллардан ҳосил бўлган юмшоқ қатламлар, яъни миллионлаб йиллар давомида ёмғир ва шамол натижасида ҳосил бўлган минтақалардир.

Вақт ўтиши билан атрофдаги нисбатан юмшоқ вулқон кулларининг емирилиши натижасида баландлиги 45 метрлик ажойиб конуссимон тузилмалар ҳосил бўлган. У ерда уйлар, қалъалар ва ҳатто хавф-хатар вақтида яшириниш учун ер ости шаҳарлари ҳам бор.

Низомжон Исломов тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!