Канаданинг 1939 йилги яҳудий қочқинларини қайтариб юборилгани учун Трюдо узр сўрайди

Канаданинг 1939 йилги яҳудий қочқинларини қайтариб юборилгани учун Трюдо узр сўрайди

Канаданинг бош вазири Жастин Трюдо ўз давлати деярли 80 йилча аввал 900 дан зиёд яҳудий қочқинини ташувчи кемага бошпана беришдан бош тортгани учун расман узр сўради.

1939 йил май ойида Германия океани лайнери МС СТ-Луисда 900 нафардан ортиқ яҳудийлар Ҳамбургдан чиқиб кетади. Улар ўзларига ва оилаларига хавфсиз жой излашган ва фашистларнинг таъқибларидан қочишган.

Куба, АҚШ, Канада ва бир неча давлатлар қочқинларни олиб келган кемани Европага қайтариб юборади. 

Тарихчилар ва Америка яҳудийлари муштарак бирлашма қўмитаси (ЖДC) маълумотларига кўра, улардан 255 таси Иккинчи жаҳон урушида ўлдирилган, уларнинг аксарияти консентрацион лагерларда вафот этган.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!