Канадада террорчи томонидан ўлдирилган мусулмонларга бағишланган ёдгорлик очилди

Канадада террорчи томонидан ўлдирилган мусулмонларга бағишланган ёдгорлик очилди

Канадада 2017 йилда Квебек-Сити масжидида содир этилган терактда ҳалок бўлганларга бағишланган ёдгорлик очилди.

Меъмор Люк Пеллетье томонидан яратилган ёдгорлик Ислом маркази яқинида ўрнатилган бўлиб, унда ўша даҳшатли кечада содир бўлган воқеалар, шунингдек, қурбонларнинг исмлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш мамлакатлари (Марокаш, Гвинея, Тунис ва Жазоир) рўйхати тасвирланган.

Очилиш маросимида қатнашган шаҳар мэри Режи Лабомнинг сўзларига кўра, «Vivre Ensemble» ("Биргаликда яшаш") деб номланган ёдгорлик нафрат устидан ҳамжиҳатлик ғалабасининг рамзи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!