Канадада оғир об-ҳаво шароитлари учун электромобил яратиш устида иш бошланди

Канадада оғир об-ҳаво шароитлари учун электромобил яратиш устида иш бошланди

Канаданинг АК Motor International Corporation фирмаси янги маҳаллий брендини ишга туширишини эълон қилди. Maple Majestic маркаси остида электромобиллар ва гибридлар ишлаб чиқарилади. Узоқ йиллик истиқболда брендни Канададаги етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияга айлантириш режалаштирилган, деб хабар беради Motor.

Канадада оғир об-ҳаво шароитлари учун электромобил яратиш устида иш бошланди

Фото: АК Motor

Maple Majestic электромобили 2019 йили АК Motor томонидан эълон қилинган CANU (Canadian Automotive New Utilities) лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Янги номланиш Канаданинг ўзига хослигини аниқроқ ифода этади: Маple — заранг барги, мамлакатнинг асосий рамзи, Majestic («шоҳона») эса — бошқарув шакли, парламент монархиясини ёдга солиб туради. АК Motor асосчиси полшалик Аркaдиуш Камински ҳисобланади. У Канадага 1982 йилда кўчиб келган. Ўз ватанида Камински у қадар қиммат бўлмаган FSО Syrena автомобилларини қайта тақдим этишга уринмоқда.

Канадада оғир об-ҳаво шароитлари учун электромобил яратиш устида иш бошланди

Фото: АК Motor

Макет суратларига кўра, Камински Maple Majestic учун эски ихтиролардан янгича усулда фойдаланаётганга ўхшайди. Эндиликда унинг мақсади — мураккаб об-ҳаво шароитида ҳам фойдаланиш мумкин бўлган электромобилни яратиш. Бунда эгилган ойналарга эга суйри кузов муҳим роль ўйнаши керак, у шамол қаршилигига яхши бардош беради.

Электрокарнинг ости ва ер юзаси орасидаги масофа 140-290 миллиметрли диапазон оралиғида бўлади. Узайтирилган ғилдирак базаси (худди Mercedes-Benz S-Class’ники каби 3100 миллиметр) пол қисмига катта сиғимдаги батареяни жойлаштириш имконини беради. Шиналари ва улар орасидаги масофа орқа ҳамда олд томондан бир хил — бу қорда бемалол ҳаракатланиш учун зарур. Ўрнатиладиган двигатель ҳақида маълумот берилмаган, бундан ташқари, компания бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланишни режа қилган.

Канадада оғир об-ҳаво шароитлари учун электромобил яратиш устида иш бошланди

Фото: АК Motor

Maple Majestic’нинг бозорга чиқиш муддати аниқ эмас, бироқ унинг нархи, тахминан, 150 минг долларни ташкил этади. Шунингдек, айни вақтда Канада автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ассоциацияси (АPМА) ўзининг Arrow лойиҳасини ривожлантирмоқда. Онтариодаги Карлтон университети қошидаги Саноат дизайни мактаби тадқиқот гуруҳи томонидан ўйлаб топилган электрокроссовер прототипи 2022 йилда тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!