Канадада ҳалок бўлган 7 ўзбекистонликнинг 6 нафари АҚШда дафн этилди

Канадада ҳалок бўлган 7 ўзбекистонликнинг 6 нафари АҚШда дафн этилди

Aввалроқ, Канадада 7 нафар ўзбекистонлик авиаҳалокат натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Tашқи ишлар вазирлиги мазкур маълумотни тасдиқлаган эди.

Самолёт Отабек Облоқулов томонидан бошқарилган, у турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди, шунингдек, бошқа қариндошлари билан бирга дам олиш кунларини ўтказиш учун Tоронто шаҳридан Кингстон шаҳрига йўл олган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қулашининг сабаби ноқулай об-ҳаво бўлиши мумкин.

Mаълумотларга кўра, Отабек ва Бобомуроднинг оиласи уларни Канадада дафн қилишга қарор қилган. Лекин Бобомуроднинг турмуш ўртоғининг ота-онаси ёлғиз қизини Ўзбекистонга олиб кетиб, дафн этишни хоҳлаган. Шу сабабли отасининг тез орада Tоронтога етиб келиши кутилмоқда.

6 декабрь, жума куни Tоронто яқинидаги Скарборо шаҳридаги “Aбу Бакр Сиддиқия” масжидида юзлаб ўзбекистонликлар ва бошқа мусулмонлар иштирокида 7 марҳумнинг жаноза ўқилган. Унда қатнашиш учун ўзбекистонликлар Aмериканинг турли шаҳарларидан ҳам етиб келган.

Жанозадан сўнг 6 та тобут солинган автомашиналар юздан ортиқ киши кузатувида 25 километр шимолда жойлашган Ричмонд Ҳилл яқинидаги мусулмонлар қабристонига олиб борилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!