Канадада энди спиртли ичимликларни умуман ичмаслик тавсия этилади

 Канадада энди спиртли ичимликларни умуман ичмаслик тавсия этилади

2023 йил январь ойи ўрталарида Канада гиёҳвандлик ва психоактив моддаларни истеъмол қилиш маркази спиртли ичимликларни истеъмол қилиш бўйича ўз тавсияларини янгилади.

Эндиги тавсиянинг асосий мазмуни спиртли ичимликларни имкон қадар кам истеъмол қилиш бўлди.

Одатда, турли мамлакатларда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш учун қандайдир норма ўрнатилади ва фақат бир нечтаси тўлиқ тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Лекин канадалик мутахассислар тавсия билан чекланган ҳолда буни шахснинг ўзи қанча спиртли ичимликлар ичиш тўғрисида қарор қилиши кераклигини, шунингдек, қарор қабул қилиш учун спиртли ичимликлар танага қандай таъсир қилиши ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак, деб ҳисоблашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!