Канадада АҚШ сўрови билан Huawei молиявий директори ушланди

Канадада АҚШ сўрови билан Huawei молиявий директори ушланди

Канада ҳукумати АҚШ сўрови билан Хитойнинг Huawei Technologies компанияси молиявий директори Мэн Ванчжоуни ушлади. АҚШ уни Эронга қарши санкцияларни бузишда гумон қилиб экстрадиция қилинишини сўрамоқда.

“Ванчжоу Мэн Ванкуверда 1 декабрда ушланган. Унинг топширилишини АҚШ сўрамоқда ва гаров пули бўйича суд жараёни 7 декабрга белгиланган”, деб айтган Канада адлия вазирлиги вакили Айан Мак-Леод.

Хитойнинг Канададаги элчихонаси аёлнинг ушланишини инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши деб атади ва унинг озод қилинишини талаб қилди. 

Huawei компанияси Мэн Ваньчжоунинг қонунга зид бирор-бир ҳаракатлар содир этганидан бехабарлигини маълум қилган.

“Компания қўйилаётган айбловлар бўйича жуда чекланган маълумотларга эга, бизга Мэн Ванчьжоу қонунга зид бирор ҳаракатлар содир этгани номаълум”, деб айтилган баёнотда.

Компания Канада ва АҚШ ҳуқуқ тизими адолатли қарор чиқаришига умид қилишини айтган.

“Huawei БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқининг экспорт назорати ва санкцияларига тааллуқли қонун ва меъёрлари, қонун ва норматив ҳужжатларига тўлиқ амал қилади”, деб таъкидлаб ўтилган компанияда.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!