Канадада аномал иссиқдан миллиардлаб денгиз жонзотлари нобуд бўлди

Канадада аномал иссиқдан миллиардлаб денгиз жонзотлари нобуд бўлди

Канадада аномал иссиқдан миллиардлаб денгиз жонзотлари нобуд бўлди, деб хабар беради Toronto Star.

Канада қирғоғидан юзлаб км узоқликда, Британия Колумбиясининг Тинч океани соҳилидаги тошли қирғоқларида яшовчи мидия, салянгоз ва денгиз юлдузларининг бўш чиғаноқлари қирғоққа чиқди.

Биологлар қирғоқ бўйлаб баъзи жойларда +50 даража ҳароратни қайд этишди. Одатда денгиз ҳайвонлари +30 даражагача бўлган ҳароратга бардош бера олади.

Британия Колумбияси университети денгиз биологи Кристофер Харлининг сўзларига кўра, актинийлар, тош балиқлари ва устирицаларнинг оммавий ўлими ҳақида хабарлар мавжуд. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, жазирама натижасида миллиарддан ортиқ денгиз жонзотлари нобуд бўлган. Балиқ ва ҳайвонлар популяциясини тиклаш учун икки йилдан кўпроқ вақт керак бўлади.

Америка Қўшма Штатлари ва Канаданинг ғарбий соҳилидаги аномал иссиқдан юзлаб ҳалок бўлди. Канада оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, фақат Британия Колумбияси провинциясида доимий юқори ҳарорат туфайли ўлганлар сони ярим мингга яқин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!