Канада Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади

Канада Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади

Канада Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралади.

Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирилди.

"Дипломатик ваколатхоналарга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари ҳеч қандай асосга эга эмас. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", - дейилади нашрда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 27 январь куни Боку вақти билан тахминан соат 8:30 да Озарбайжон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида теракт содир этилган эди.

Ҳужумчи хавфсизлик постида автоматдан ўқ узган, хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, элчихонанинг икки қўриқчиси яраланган. Ҳозирда ҳужум юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!