Канада ҳукумати лойиҳани амалга ошириш учун "ThyssenKrupp Marine Systems" (TKMS) компаниясини асосий етказиб берувчи сифатида белгилади. Германиялик ишлаб чиқарувчи тендерда Жанубий Кореянинг "Hanwha Ocean" компаниясини ортда қолдирди.
Бош вазир Марк Карнининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий харидга айланади. Шартнома қиймати ошкор қилинмаяпти, бироқ ҳукумат раҳбари гап "ўн миллиардлаб долларлик" инвестициялар ҳақида кетаётганини таъкидлади.
TKMS компанияси берган баёнотда қайд этилишича, уларнинг дизел-электр сувости кемалари қуролли кучларнинг ўзаро мувофиқлигини мустаҳкамлайди, чунки худди шундай моделлардан NATO бўйича бир қатор иттифоқчилар аллақачон фойдаланиб келмоқда. Германия канцлери Фридрих Мерц Канаданинг ушбу қарорини трансатлантик шериклик учун "кучли сигнал" деб атади.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида “ANOR BANK” АЖ томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган реклама ахбороти ўрганилди.
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг альянс раҳбарлари учрашувларида асосий эътибор тинчликка эмас, уруш ва қайта қуролланиш масалаларига қаратилганини билдирди.