Камёб қора каркидон дунёга келди

Камёб қора каркидон дунёга келди

АҚШнинг Чикаго шаҳар ҳайвонот боғининг расмий Твиттер аккаунтида шарқий қора каркидоннинг туғилганлиги ҳақида хабар берилди. Мутахассисларнинг айтишича, бу тур йўқолиб кетиш арафасида, дейди “segodnya.ua”.

Шарқий қора каркидон, шунингдек, Шарқий Африка Қора каркидони номи билан аталувчи бу тур шохлари сабаб браконерлар томонидан йўқ қилинаётган ҳайвонлар рўйхатида. Жаҳон ёввойи табиат фонди маълумотларига кўра, турнинг сони 1970-1995 йилларда 70 мингдан 2,4 мингга қисқариб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!