Камерун футбол федерацияси президенти 22 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Камерун футбол федерацияси президенти 22 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Камерун футбол федерацияси президенти Самуэль Это’О Испания суди томонидан 22 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

«Барселона» клуби собиқ ҳужумчиси даромадларини солиқдан яшириш билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Это'О ушбу айбловни тан олди, аммо масъулиятни ўзининг собиқ агенти Хосе Мария Месальесга юклади. Шу боис, Самуэль ушбу масалада Месальес устидан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга шикоят киритди.

«Мен бу фактларни тан оламан ва уларни тўламоқчиман. Аммо шуни маълум қиламанки, ўша пайтда мен ёш бўлганман ва қонуний вакилим нимани айтган бўлса, шуни қилганман», – деди Это’О.

Прокурор Это’о ва Месальесга тўрт ярим йил қамоқ жазоси беришни сўради. Суд эса собиқ футболчини 22 ойга, унинг агентини эса бир йилга озодлигини чеклаш ҳақида қарор чиқарди. Улар ўз айбларини тан олиб, зарарнинг бир қисмини қоплашгани учун жазо юмшатилди.

Бундан ташқари, Это’О 1 810 310 евро миқдорида жаримага тортилди. Месальес эса 905 155 евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Ушбу жиноят 2006-2009 йилларда футболчи "Барселона" сафида тўп юрганида содир этилган. Это’О бу даврда имиж ҳуқуқидан олган даромадларини декларация қилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!