“КАМАЗ” Ўзбекистонга автобус ва электробуслар етказиб беришни режалаштирмоқда

“КАМАЗ” Ўзбекистонга автобус ва электробуслар етказиб беришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Татаристон президенти Рустам Минниханов маълум қилди.

"Ўзбекистонда “КАМАЗ” автомаркази, йиғув линияси очилган. Ва, албатта, “КАМАЗ” компаниясида Москвадаги каби, у ерда электробусларнинг 80 % “КАМАЗ”да ишлаб чиқарилган, автобус ва электробуслар етказиб бериш истаги бор”, - деди Татаристон раҳбари.

Электробусларнинг юриш масофаси оширилган - 80 км, тўлиқ электр иситгич билан жиҳозланган, у атмосферага зарарли моддаларни чиқармайди.

Бундан ташқари, Миннихонов Россиянинг яна бир компанияси – “Татнефт” Ўзбекистонда шина маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётгани ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини ишга тушириш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!