КАМАЗ ичидаги “КАМАЗ” операцияси фош этилди

КАМАЗ ичидаги “КАМАЗ” операцияси фош этилди

 

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари қўшни мамлакатдан “Сирдарё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро У.А.нинг бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Буни қарангки, ушбу автотранспорт воситасининг юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 181,5 миллион сўмлик 3 дона “Камаз” юк автомашинаси қисмларга ажратилган ҳолда яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!