Камала Ҳаррис БААга боради

Камала Ҳаррис БААга боради

ТАССнинг хабар беришича, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис 16 май куни Абу-Дабига ташриф буюради ва БААнинг янги президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказади.

Хабарга кўра, АҚШ вице-президенти Америка делегациясига бошчилик қилади ва Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан "Байден ва Ҳаррис маъмурияти ҳамда америка халқи номидан" таъзия билдиради.

Ҳаррис Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашувида "мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг мустаҳкамлигини таъкидлайди".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!