Кам таъминланган оилага нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

Кам таъминланган оилага нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

15 сентябрдан қолипли нон нархи бозор нархлари асосида белгиланади.

Адлия вазирлигининг Telegram-каналида Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида маълумот берилди. Ушбу қарорга мувофиқ жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб Ҳукумат қарорига мувофиқ давлатнинг нон нархлари устидан назорати тўхтатилади.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилдан қолипли нон нархи ўзгармас қилиб белгиланган эди ва унинг нархи 650 сўмни ташкил қилади.

15 сентябрдан бошлаб:

- 1 кг биринчи навдаги буғдой унининг улгуржи нархи 1400 сўм қилиб белгиланди (ушбу нарх 1 ноябргача бекор қилинади);

- Қолипли нон эркин бозор нархи бўйича сотилади;

- спирт ишлаб чиқарувчилар ва чорвачилик (паррандачилик, балиқчилик) корхоналарига дон ва буғдой уни биржа савдолари орқали чекловларсиз сотилади.

1 октябрдан бошлаб:

- кам таъминланган оилага ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Ҳукумат қарори билан 1 октябрдан бошлаб 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нафақа энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорда тўланади:

бир нафар фарзанди бўлган оилага — 60 фоиз;

икки нафар фарзанди бўлган оилага — 100 фоиз;

уч ва ундан кўп фарзанди бўлган оилага — 140 фоиз;

Пул компенсацияси Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Бундан ташқари, заруратга кўра, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида истеъмолчиларга сотиш учун давлат захирасидан дон чиқариш таъминланади.

Manba: uznews.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!