Калуга шаҳрида ўзбекистонлик йигит қўшнисини ўлдириб қўйди

Калуга шаҳрида ўзбекистонлик йигит қўшнисини ўлдириб қўйди

Калугада ўз қўшнисини ўлдириб қўйган ўзбекистонлик жавобгарликка тортилди.

Ўз қурбонини болта, дазмол, қайчи билан қийноққа солган 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси қасддан одам ўлдириш жинояти билан 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар бермоқда Вести.ру.

53 ёшли Обнинский билан 4 йилга яқин ёнма-ён яшаган ўзбекистонлик у билан бирга ичишни яхши кўрган. Август кунларининг бирида ўзбекистонлик уни болта билан ура бошлаганида уйғониб кетган. Ҳамюртимиз қўшнисига қарши ҳужум қилган ва қўлидан тушиб кетган болтани олиб, қўшнисига ташланади. Судланувчи аввал болта билан бошига уради, кейин қўлига пичоқ олиб, рақибига 40 мартача танасининг турли қисмларига зарба беради. Шундан сўнг, дазмолни олиб, қурбонининг бир неча марта куйдиради.

Судланувчи ўзининг бу ҳаракатлари билан жабрланувчига кўплаб миқдорда чопиш-кесиш жароҳатлари, кучли қон кетиши, суяк синиши ва кучли жисмоний оғриққа сабаб бўлувчи 2-3 даражали куйиш жароҳатлари етказади ва оқибатда у Обнинск шаҳри касалхонасида вафот этади. Прокурор томонидан тақдим этилган далилларни ўрганиш натижасида суд уни кўрсатилган жиноятларда айбдор деб топди, - деб хабар берди Калуга вилоят прокурори ёрдамчиси Искрина Лепекҳина.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!