Калитнинг энди кераги йўқ – машинани смартфон ёрдамида бошқарасиз!

Калитнинг энди кераги йўқ – машинани смартфон ёрдамида бошқарасиз!

Hyundai компанияси автомобилни калитсиз ўт олдиришнинг замонавий йўлини ўйлаб топди. Машинани ёқиш учун калит ўрнига унда махсус мобил илова ўрнатилган смартфон ишлатилади, дейди terabayt.uz .

Янги дастур ёрдамида автомобилни масофадан туриб ҳам ўт олдириш, ҳатто унинг айрим функцияларини бошқариш ҳам мумкин бўлади. Блокировкани очиш машинадаги NFC модуллари ёрдамида амалга оширилади; улар олд эшиклар тутқичларига ўрнатилади. Автомобилни ёқиш учун смартфонни симсиз қувватлаш станциясига қўйиш, кейин эса марказий консолдаги двигателни ишга тушириш тугмачасини босиш кифоя.

Мобил илова орқали битта автомобилнинг шундай виртуал калит ини бир вақтнинг ўзида тўрттагача кишига созлаб қўйиш мумкин. Уларнинг ҳар бирига тегишли профил созламаларини борт компьютери сақлаб қўяди ва ҳайдовчи ўриндиғига улардан қай бири ўтирганига қараб, айнан унга тегишли созламаларни фаоллаштиради.

Смартфон орқали ҳайдовчи масофадан туриб автомобилни очиши ва ёпиши, сигнализацияни фаоллаштириши, двигателни ишга тушириши ва бошқа кўплаб ишларни амалга ошириши мумкин. Янгича бошқарув тизими Hyundai автомобилларида шу йилнинг ўзидаёқ пайдо бўлади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!