Калифорнияга тарихдаги энг кучли зилзила хавф солаётгани маълум қилинди

Калифорнияга тарихдаги энг кучли зилзила хавф солаётгани маълум қилинди

Массачусетс университети олимлари Калифорниядаги Сан-Андреас ёриғи бўйлаб бир неча ойдан бери минглаб ер ости микросилкинишлари бўлаётганини аниқлашди. Бу силкинишларнинг келиб чиқиши табиати на сейсмологлар, на бошқа олимларга маълум. 
Юқори сейсмик фаолликда узоқ вақт ноодатий ҳолат кузатилмаган, бироқ Сан-Бернардино водийсида қайд қилинган “вертикал” ер силкинишлари аввал ҳеч қачон қайд қилинмаган.

Тинч океани ва Шимолий Америка литосфера плиталари ўртасидаги Сан-Андреас ёриғи узунлиги 1300 кмни ташкил қилади. Ёриқ бутун Калифорния бўйлаб чўзилиб кетган ва 2 марта йирик зилзилага олиб келган. Олимларнинг айтишича, плиталарнинг силжиши ёки фанга маълум бўлмаган, анча чуқурроқдаги жараёнлар 8 ва ундан кўпроқ магнитудали зилзила келтириб чиқариши мумкин.

Калифорнияда Сан-Андреас ёриғидан ташқари, “тектоник бомба” – Bay Area деб аталувчи марказий ҳудудлар бўйлаб ўтувчи Хейворд ёриғи аниқланган. Bay Area соҳилбўйи ҳудуди бўлиб, унинг ичига Сан-Франциско ҳам киради. Суперзилзила юз берса, Лос-Анжелес ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!