Калифорния штатида ҳарбий пунктга пичоқ билан борган шахс отиб ўлдирилди

Калифорния штатида  ҳарбий пунктга  пичоқ билан борган шахс  отиб ўлдирилди

АҚШда номаълум шахс Сан-Диегодаги (Калифорния штати) АҚШ денгиз пиёдалари корпуси ҳудудига пичоқ билан киришга уринаётганда отиб ўлдирилди. Бу ҳақда CНН телеканали ҳарбий объэкт вакилига таяниб маълум қилган.

Ҳодиса кеча, 26 ноябр куни Тошкент вақти билан 00:00 да юз берган. Номаълум шахс автомобили билан денгиз пиёдалари корпуси аскарлари тайёрланаётган ҳарбий назорат пунктига борган.

“Қўриқчилар унга тўхташни буюрган, бироқ ҳайдовчи қўлида пичоқ билан машинадан тушиб, “душманлик ниятида” улар томон йўл олган”, дейилади телеканал хабарида.

Бир қанча огоҳлантиришлардан сўнг қўриқчилар ўт очишга мажбур бўлган. Номаълум шахс воқеа жойида вафот этган. Воқеа АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари тергов департаменти томонидан текширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!