Кафедаги можаро! Департамент "ходим"и нега қўлга олинди?

Кафедаги можаро! Департамент "ходим"и нега қўлга олинди?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқоричирчиқ туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда А.Б. МЧЖ иш бошқарувчиси М.М.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, аслида К.И. МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. М кафесига овқатланиш мақсадида кириб, таомларни сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга НКМ чеки берилмаётганлигини важ қилиб, ўзини Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам деб таништириб, ғазнада турган НКМ аппарати ва кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйиб, ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн. сўм олган вақтида Департамент органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!