Кафеда карантинни бузган президент энди жарима тўлайди

Кафеда карантинни бузган президент энди жарима тўлайди

Украина Президенти Владимир Зеленский Хмельниц шаҳридаги кафелардан бирида қаҳва ичиб карантинни бузган бўлса жарима тўлашга тайёрлигини билдирди.

Маълумотларга кўра, гарчи мамлакатда коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган чекловлар ҳамон амалда бўлса ҳам 3 июнь куни Зеленский кафега кириб, у ерда қаҳва ичган. Ҳозирча эса мижозларни ушбу муассасаларда фақат ёзги майдонларга жойлаштиришга рухсат берилган. Мамлакатда кафе ва ресторанлар нормал иш режимига фақат 5 июндан бошлаб қайтади.

"Агар бирор нарсани бузган бўлсам, жаримани тўлашга тайёрман", деди Зеленский матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, мамлакатнинг бош санитари Виктор Ляшко Зеленскийнинг кафеда кўриниши каранти чораларини бузиш эмаслигини таъкидлади, раҳбарнинг хатти-ҳаракатини эса карантин чораларининг бекор қилинишидан олдинги текшириш сифатида кўриш мумкин экан.

“Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари давлат раҳбари томонидан мумкин бўлган қонунбузарликни текширишга ваъда берди”, дейди Украина Ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашенко.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!