"Журналистлар калтакланган": Россияда Путиннинг қарорига қарши намойиш пайтида 1400 дан ортиқ киши ҳибсга олинди (ВИДЕО)

"Журналистлар калтакланган": Россияда Путиннинг қарорига қарши намойиш пайтида 1400 дан ортиқ киши ҳибсга олинди (ВИДЕО)

Россияда 21 сентябрь куни бўлиб ўтган сафарбарликка қарши намойишда 1400 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “ОВД-Инфо” инсон ҳуқуқлари лойиҳаси хабар бермоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, ҳибсга олишлар 38 та шаҳарда бўлиб ўтган. Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Санкт-Петербург (565 киши), Москва (536 киши) ва Екатеринбург (48 киши)да бўлган.

Москва ва Санкт-Петербургда полиция намойишчиларни шафқатсизларча ҳибсга олди. Ҳуқуқ фаолларининг хабар беришича, намойишчилар ва журналистлар калтакланган.

Москвада икки намойишчи полиция томонидан ҳушсиз ҳолда олиб кетилди. Калининградда бир аёл кўйлаги ранги туфайли ҳибсга олингани айтилмоқда.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги улар мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида "рухсатсиз ҳаракатларни тўхтатганликлари" ҳақида хабар берди. Aгентлик ҳибсга олинган намойишчилар ҳақида ҳам хабар берди, бироқ уларнинг сонини айтмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!