Журналистга туҳмат қилган Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбарига жазо тайинланди

Журналистга туҳмат қилган Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбарига жазо тайинланди

Бундан бир неча кун аввал Human.uz ахборот портали муассиси ҳисобланган “Human Media” масъулияти чекланган жамияти бош директори, журналист ва блогер Хуршид Далиевнинг шикоятига асосан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қўчқаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Бугун, 8 январ куни Андижон шаҳар маъмурий судида мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра, Гулшаной Қўчқарова Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) ва 41-моддаси (ҳақорат қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Хабарингиз бор, Гулшаной Қўчқарова Андижон шаҳар ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Х.Далиевни очиқдан-очиқ ҳақорат қилиб, унга нисбатан туҳматдан иборат сўзларни ишлатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!