Журналист Турсунали Акбаров судда ғалаба қозонди

Журналист Турсунали Акбаров судда ғалаба қозонди

Бугун, 21 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Xabar.uz махсус мухбири Турсунали Акбаровнинг Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!.. номли фельетонига нисбатан очилган фуқаролик иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ суд мажлиси икки дақиқага етмай ниҳоялади. Гап шундаки, даъвогар томон даъво аризасини кўрмай қолдиришни сўраб, мурожаат этди. Шунга асосан фуқаролик ишини кўрмасдан қолдириш ҳақида судья ажрим чиқарди. Даъвогарнинг чекиниши эса ўз-ўзидан жавобгар журналист Турсунали Акбаров судда ғалаба қозонганини англатади.

Даъвогар томоннинг ўтган суд мажлисида ўз даъвосини фаол қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни астойдил сўраганига қарамай, бу галги судда бирданига ортга чекиниши сабаби бироз ажабланарли албатта. Судда ютиб чиқишига кўзи етмади, чамаси. Негаки, ўтган суд мажлисида томонлар ўртасида қизғин тортишув бўлиб ўтган, Xabar.uz ахборот-таҳлилий порталининг суддаги ишончли вакили ва қўшимча жавобгар Турсунали Акбаров даъво мутлақо асоссиз эканини айтиб, гапига қатор далиллар келтирган эди.

Хуллас, суд тугади. Бироқ бир савол кўндаланг турибди: журналистнинг судга берилишига сабаб бўлган фельетон Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!.. да қаламга олинган воқелик шундоқлигича қолиб кетаверадими?, дея хабар бермоқда Zed News телеграм канали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!