Журналист жонли эфир пайтида отиб ўлдирилди

Журналист жонли эфир пайтида отиб ўлдирилди

Гондурасда журналист Луис Альмендаресга мотоциклда қуролланган одамлар ўқ узишди, натижада у вафот этди, деб хабар бермоқда маҳаллий "Prensa" газетаси.

Маълумотларга кўра, журналистга якшанба куни мамлакат марказидаги Комаягуа шаҳридан ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри трансляция қилаётган пайтда ҳужум қилинган.

Мотоциклда кетаётган икки киши унга бир неча марта ўқ узиб, қочиб кетган. Ярадор журналист шошилинч равишда касалхонага етказилган ва операция қилинган. Бироқ 35 ёшли Луис душанба куни эрталаб вафот этган.

Ҳозирда ҳукумат қотилларнинг кимлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

“Criterio” нашрининг таъкидлашича, Луис Альмендарес маҳаллий ишбилармонлар ва сиёсатчиларни, айниқса, коррупция ва гиёҳванд моддалар савдоси масаласида фош қилиши билан танилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!