Журналист Икром Ўтбосаров 72 ёшида вафот этди

Журналист Икром Ўтбосаров 72 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, 1991 йилдан буён «Халқ сўзи» газетасида фаолият юритиб келган ижодкор Икром Ўтбосаров 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар қилди.

Икром Ўтбосаров 1948 йил 27 мартда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. У ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини тамомлаган.

Икром Ўтбосаров ўз меҳнат фаолиятини 1970 йилда «Ленин учқуни» (ҳозирги «Тонг юлдузи») газетасида бошлаган. 1991 йилдан буён «Халқ сўзи» газетасида фаолият юритиб келаётган эди.

Журналист кўплаб публицистик мақолалар, очерклар билан биргаликда «Чўққиларга элтувчи йўллар» ва «Ватанда сафар қил...» китоблари муаллифи ҳамдир.

У Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони, «Шуҳрат» медали, «Мустақилликнинг 1 йиллиги», «Мустақилликнинг 25 йиллиги», «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонлари соҳиби, «Йилнинг энг яхши журналисти» танлови ғолиби, «Олтин қалам» халқаро танлови совриндори бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!