Жуда таъсирли: Хитойда вафодор ит уч ойдан бери ҳалок бўлган эгасини кутмоқда (видео)

Жуда таъсирли: Хитойда вафодор ит уч ойдан бери ҳалок бўлган эгасини кутмоқда (видео)

Вафодор ит уй ойдан бери эгаси ҳалок бўлган жойда уни кутмоқда. Бу ҳолат Хитой шимолидаги Хух-Хото шаҳрида содир бўлди. РИА Новости хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, 21 август куни эрталаб автомобил аёлни уриб юборади.

“Яқинда уч ой бўлади, ит шу жойдан кетмаяпти, қор ёки ёмғир фарқи йўқ. Жуда таъсирли”, - деди маҳаллий таксисчилардан бири.

Одамлар келиши билан ит қочиб кетади ва кейинчалик эса яна шу жойга қайтади.

Интернетда эълон қилинган фото ва видеоларда ит йўл четида ўтиришини кўриш мумкин.


 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!