"Жуда оз қолди": АҚШ коронавирус борасида муҳим янгиликни эълон қилди

"Жуда оз қолди": АҚШ коронавирус борасида муҳим янгиликни эълон қилди

AҚШ коронавирусни тўлиқ енгишга яқин турибди. Бу ҳақда президент Жо Байден ўзининг Мустақиллик кунини нишонлаш маросимида маълум қилди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, мамлакат вирусга қарши курашиш учун ҳали ҳам ишлаши керак.

«Бугун биз ҳар қачонгидан ҳам ҳалокатли вирусдан мустақилликни эълон қилишга яқинроқмиз. Aммо бу CОVID-19 билан жанг тугаган дегани эмас. Бизда ҳали кўп ишлар қилиш керак», деди Байден Оқ уй олдида нутқ пайтида.

Унинг таъкидлашича, пандемия йилида Қўшма Штатлар "азоб, қўрқув ва тушкун кайфиятни бошдан кечирди" ва мамлакат "ҳеч қачон бир йил аввалги ҳолатга қайтишни истамайди".

Байден маъмурияти мамлакат катталар аҳолисининг 70 фоизи 4 июлга қадар эмланишини режалаштирган, аммо кейинчалик бу мақсаддан воз кечган. AҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълумотларига кўра, ҳозиргача катталарнинг 67 фоизи CОVID-19га қарши эмланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!