ЖССТ Шимолий Кореяда ҳали ҳам коронавирус йўқлигини айтди

ЖССТ Шимолий Кореяда ҳали ҳам коронавирус йўқлигини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билдиришича, Шимолий Кореяда ҳали ҳам коронавирус йўқ. Таъкидланишича, яқинда текширилган 718 фуқародан 127 киши симптомлари гриппга ўхшаш касаллик ёки тумов (ОРВИ) билан касал бўлиб чиқди.

Аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин республика соғлиқни сақлаш соҳасида “халқ ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид” туғдирган “жиддий ҳодиса” ҳақида айтганди.

Май ойида КХДР коронавирусни Жанубий Кореядан келган варақалар орқали юқтириш мумкинлигини эълон қилди. Шунингдек, мамлакат расмийлари гўёки бошқа мамлакатлардаги вакциналар коронавирус тарқалишининг олдини олишда самарадорлигини кўрсатмаётганидан хавотирда эдилар, шунинг учун республика аҳолиси профилактика чораларига жиддий эътибор қаратишлари бот бот эслатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!