ЖССТ: Россияда маймун чечаги пайдо бўлиш эҳтимоли жуда юқори

ЖССТ: Россияда маймун чечаги пайдо бўлиш эҳтимоли жуда юқори

Европа минтақасидаги кўпгина мамлакатларда, жумладан, Россияда маймун чечаги тарқалиш эҳтимоли юқори, деди ЖССТининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович РИА Новостига.

"Минтақалар даражасида қарайдиган бўлсак тарқалиш эҳтимоли Европа минтақасида энг юқори ҳисобланади (минтақага 53 давлат, жумладан, Россия Федерацияси ҳам киради). Касаллик янги ҳудудларни ҳам ўз домига тортаяпти, қолаверса, ҳолатларнинг бир нечта ноодатий клиник манзараси кузатилмоқда", — деди у.

Вуйновичнинг таъкидлашича, ташкилот мамлакатларни маймун чечаги пайдо бўлишини аниқлаш ва унинг тарқалишини кузатиб бориш учун куч-ғайратни аямасликка чақиради.

Ҳозиргача маймун чечаги билан хасталанганлар дунёнинг 51 мамлакатида қайд этилган. Шундай бўлсада, инфекциянинг тарқалиш йўллари ҳали ҳам тушунарсиз қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!