ЖССТ Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирус жадал тарқалаётган давлатлар қаторига киритди

ЖССТ Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирус жадал тарқалаётган давлатлар қаторига киритди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирусга чалинганлар сони жадал ўсаётган давлатлар тоифасига киритди. 

“Охирги 2 ҳафтада камида 30 та давлат ёки ҳудудда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар кўпайди. Бу давлатлардан 11 тасида коронавирус тарқалиши жадаллашиши кўплаб янги касалланиш ҳолатларига олиб келди. Агар бу ҳолатлар эътиборсиз қолдирилса, улар яна соғлиқни сақлаш тизимини хавф остига қўяди”, деб айтган ЖССТнинг Европа бюроси директори Ханс Клюге.

ЖССТ баёнотига кўра, вирус жадал тарқалаётган давлатлар тоифасига, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Украина, Молдова, Албания, Шимолий Македония, Босния ва Герцеговина, Косово ва Швеция киритилган.

Умумий ҳисобда ЖССТнинг Европа бюроси 54 та давлатни қамраб олиб, улар қаторига Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!