ЖССТ парранда гриппи хавфидан огоҳлантирмоқда

ЖССТ парранда гриппи хавфидан огоҳлантирмоқда

Маълумки, кунлар совий бошлаши билан қушларнинг миграция жараёни бошланади. Айни қушларнинг бошқа жойларга кўчиши пайтида парранда гриппи тарқалиш эҳтимоли ошади.

Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси томонидан маълум қилинди.

“Парранда гриппи вирусининг айрим турлари одамлар ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин, шунинг учун касал ва ўлик қушларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш керак”, дейилади бюро хабарида.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 1 июнидан 2018 йил 1 октябргача Жаҳон соғлом ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти мутахассислари Россияда уй ҳайвонлари орасида парранда гриппи (A(H5N2) билан боғлиқ 81 та ҳолатни қайд этишган. Россия Федерациясининг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизматлардан бири эса мазкур ҳолатда ҳатто ушбу гриппнинг энг хавфли формаси — A(H5N8) ҳам қайд этилганини тасдиқлаган.

2016-2017 йилларда айни шу вирус билан Европада кўплаб уй паррандалари ва ёввойи қушларнинг зарарлангани туфайли миллионлаб паррандалар йўқ қилинган эди. 

Ушбу ҳолат такрорланмаслиги учун жамоатчилик, соғлиқни сақлаш органлари, ветеринария хизматлари ва атроф-муҳит ташкилотлари ўртасида яқин ҳамкорлик зарур.

Шундан келиб чиқиб ЖССТ нафақат ўлик, ҳатто тирик қушларга очиқ қўл билан тегмасликка, ҳамда “Озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашнинг бешта асосий тамойили”га риоя қилишга чақирмоқда.

Манбага кўра, ҳозир парранда гриппини инсонларга юққани ҳақида ҳеч бир ҳолат қайд этилмаган. Аммо хотиржамликка берилиш учун сабаб ҳам бўлмайди.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!