ЖССТ пандемиянинг тугаши билан боғлиқ янги тахминни эълон қилди

ЖССТ пандемиянинг тугаши билан боғлиқ янги тахминни эълон қилди

ЖССТнинг фавқулодда қўмитаси коронавирус пандемияси ҳали узоқ вақт давом этишини тахмин қилди.

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий баёнотида маълум қилинди.

«Дунёдаги вазият хавфлилигича қолмоқда», дейди қўмита барча ҳамкорларга COVID-19га қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирар экан.

Агентлик, шунингдек, мамлакатларнинг инфекцияга қарши турғун муносабати муҳимлигини таъкидлаб, ёшларни касаллик тарқалишининг олдини олиш учун барча ҳимоя воситаларидан фойдаланишга чақирди.

Маълумотларга кўра, фавқулодда қўмитанинг пандемия билан боғлиқ вазиятни кейинги баҳолаш жараёни 3 ойдан сўнг бўлиб ўтади.

1 август куни эрталаб дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 17,5 миллион кишидан ошди. Пандемия 188 мамлакатга таъсир кўрсатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!