ЖССТ: Коронавирус пандемиясини бекор қилишга ҳали эрта

ЖССТ: Коронавирус пандемиясини бекор қилишга ҳали эрта

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг сўнгги баёнотида қайд этилишича, 2020 йилдан бери амалда бўлган коронавирус пандемияси билан боғлиқ фавқулодда чораларни бекор қилишга бироз эрта.

🎤 “Тўғри, асосий оғир синовларни ортда қолдирдик, бироқ ҳали кўзланган манзилда эмасмиз, — дейди ЖССТ раҳбари. — Ҳозир Ер юзи аҳолисининг камида 90 фоизи эмланиш ёки СOVID-19ни бошдан ўтказгани туфайли бу касалликка қарши иммунитетга эга. Аммо коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда”.

📊 Таҳлилларга кўра, ҳозиргача “омикрон” штаммининг асосан юқори нафас йўлларини зарарловчи 500 дан ортиқ субвариантлари пайдо бўлган. Энг ёмони, улар орасида иммунитетга осон “чап бера оладиган” версиялари ҳам бор.

📉 Бош директорнинг таъкидлашича, сўнгги беш ҳафта ичида касалликдан ўлим кўрсаткичлари бирмунча пасайгани ижобий ҳолат. Лекин ҳозир хасталикнинг олдини олиш, даволаш ва асоратларини бартараф этиш борасида уч йил аввалгидан кўра кўпроқ имкониятга эгамиз.

🚫 Шундай шароитда рўйхатга олинаётган ҳафталик ўлим кўрсаткичларини ижобий пасайиш сифатида қабул қилиш мантиқан тўғри эмас.

‼️ЖССТ қиш мавсумида дунё бўйича касалланишлар сони ортиб бораётганини инобатга олиб, бустер дозада эмланиш энг мақбул чора, деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!