ЖССТ: "Коронавирус оқибатида ўлим хавфи ошганлигини исботловчи далил мавжуд эмас"

ЖССТ: "Коронавирус оқибатида ўлим хавфи ошганлигини исботловчи далил мавжуд эмас"

COVID-19 вируси барқарор ҳолатда сақланиб турибди. Ҳозирча унинг хавфли мутацияга учраганлиги тўғрисида ҳеч қандай далил мавжуд эмас. Шунингдек, коронавирус оқибатида ўлим хавфи ошганлигини исботловчи далил ҳам йўқ.

Бу ҳақда ЖССТ мутахассислари маълум қилди.

“Уни тест орқали ташхислашда унга қарши вакцина ва дори-воситалари яратишда бизнинг имкониятларимизни ўзгартирадиган вируснинг ҳар қандай мутацияси жуда муҳим. Бироқ вирус барқарор. Одатий мутациялар, шунга яраша ташхислаш, даволаш ва ишлаб чиқариш мавжуд”, деб маълум қилди ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове.

Мутахассис пандемия бошланганидан буён ЖССТда янги турдаги коронавируснинг мутацияга учраш жараёнини кузатиб бораётган махсус гуруҳ фаолият олиб бораётганини қўшимча қилди.

Шунингдек, ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан ҳам ҳозирча COVID-19 да хавфли мутациялар кузатилмаганини қўшимча қилди.

“Биз вирус ўзгаришларини кузатиш устида доимий фаолият олиб бормоқдамиз. Вирус юқиши осонлашгани ёки унинг оқибатида ўлим хавфи ошгани тўғрисида ҳеч қандай маълумот қайд этилмади”, дея таъкидлади у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!